Ишонч оқланди

“Тараққиёт замири” фермер хўжалиги Қизириқ тумани ҳокимлиги захира ерлари ҳисобига  ташкил қилинган кенжа хўжалик. Анча йил уй-жой ширкатлари уюшмасида раҳбар бўлиб ишлаган Гулноз Менглиқулова 30 гектар майдонда ғалла, ғўза ўстириш ташаббуси билан чиққанди. Шароити анча оғир қумлоқ ерларда деҳқончилик қилган жамоа аъзолари бу йил “Бешқаҳрамон” навли ғўза парваришлаб, ҳар гектар майдондан 27 центнердан “оқ олтин” йиғиштириб олиб, шарт- нома режасини пеш- қадамлар сафида уддалашди. Давлатга 26 тонна сифатли хомашё топширилди. Бугунгача теримчиларга 11 миллион сўм тарқатилганлиги боис ҳамон пахтазорда ҳосил йиғими қизғин давом этмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Куйдиргидан эҳтиёт бўлинг

Куйдирги ўткир, шиддатли кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва ёввойи ҳайвонларда ва одамларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan