Бош саҳифа / Спорт / Қишлоқ ёшлари учун спортзал

Қишлоқ ёшлари учун спортзал

Сариосиё туманидаги 64-умумтаълим мактабида  186 нафар ўғил-қизи таълим-тарбия олаяпти. Илм даргоҳида болаларни спорт билан шуғуллантиришга алоҳида эътибор берилаётир. Мансур Қурбонов, Маҳмадали Мирмаҳмадаминов  каби тажрибали жисмоний тарбия ўқитувчилари қишлоқ болаларини мунтазам равишда   шуғуллантиришаётгани туфайли  иқтидорли спортчилар сафи кенгаймоқда.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан мактаб ҳудудида замонавий ёпиқ спортзал қурилиб, фойдаланишга топширилди. Энди  залда болалар қишин-ёзин спортнинг бир неча тури билан шуғулланишлари учун имконият пайдо бўлди. Айтиш керакки, спортзал ишга тушгач,  35 миллион сўмлик спорт жиҳозлари келтирилди. Айниқса, қишлоқ қизлари гимнастика ва бадиий гимнастика билан шуғулланиши учун ҳамма шароит мавжуд.

— Мактаб спортзали болаларнинг севимли масканига айланган. Ўғил-қизлар дарсдан бўш вақтларида ҳам турли спорт турлари билан шуғулланишмоқда, —дейди мактаб директори Ғулом Исматов.

Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE