Бош саҳифа / Жамият / Ишламаганлар ҳам пенсия оладими?

Ишламаганлар ҳам пенсия оладими?

Азиза СОЛИҲОВА, Узун тумани

Онам 56 ёшда. Ҳеч қаерда ишламаган. У кишига пенсия тўғирлатиш мумкинми? Агар пенсияга чиқа олса неча ёшдан чиқиши керак?

 

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги” низомга асосан иш стажига эга бўлмаган шахс- га ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Саволга Термиз шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Т. ТУРСУНОВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE