Бош саҳифа / Сиёсат / Ишлаганни эл билади

Ишлаганни эл билади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси қисқа вақтда мамлакат тараққиёти ва эл фаровонлигининг кўзгусига айланди.

Чуқур ўйланган бу режанинг самараси бугун ҳар жабҳада ўз исботини топмоқда. Масалан, воҳамизда олиб борилаётган ҳар бир соҳадаги ижобий ўзгаришлар барчамизни қувонтираётир.

Янги йил арафасида вилоятимиз ҳокимининг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, 2017 йилда воҳамизда амалга оширилган ва 2018 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақидаги ҳисоботи — телевидение орқали  чиқишини эшитиб, кўриб воҳадошларимиз севинч ҳиссини туйди. Уч соатдан  ошиқроқ бу тарздаги очиқ мулоқотни ёшу қари кўриб, тинглади. Кўпчилик ўз саволларига бирдан амалий жавоб олганликларидан чексиз мамнун. Чунки, одатда, якшанба — дам олиш куни бўлишига қарамай, қимматли вақтини аямай, кўпнинг ҳаловатини ўйлаб, эл дарди билан яшаётган бундай элпарварларни элнинг дуоси қўлласин, дегинг келади.

Одам борки, ютуқлар қаторида муаммолар ҳам унинг ҳамроҳи. Юрт аҳлининг аввало, хотиржам, осойишта яшашини, хонадонлари обод, дастурхони тўкин, ошхонаси  шинам, ҳовлиси ораста, оиласи тотув бўлишини тилаган ташаббускор, қатъиятликни, ҳалол меҳнатни қадрлайдиган, қаллобликни қоралайдиган элпарвар инсонлар ҳамма замонда улуғланган.

Ишлаганни эл билади ва ҳақиқий баҳо беради. Шу юртнинг фуқароси ва бир мураббий сифатида ҳокимимизнинг ишчанлиги, элпарварлиги, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар қалбига йўл топиши, адолатпешалиги воҳа аҳли юрагининг қат-қатидан жой олган, десам муболаға бўлмайди.

Нарзулла УЛУҒОВ,
Термиз шаҳридаги 9-ИДУМ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Туркия армияси генерали Термиз туманида ўтказилган махсус-тактик ўқув жараёнида қатнашди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan