ИШИД

ёхуд исломни булғаётганлар

Тинчликнинг қанчалик бетакрор неъмат экан-лигини ҳар бир юрт-дошимиз дил-дилдан ҳис қилади.

Боиси, айрим мамлакатлардаги хунрезлик ва бошбошдоқликларнинг гувоҳи бўлиб, хотиржам кунларимизга шукроналар айтамиз.

Айниқса, ўзларини “Ироқ ва Шом Ислом давлати”, “Халифалик” давлати деб атаётган террорчи гуруҳнинг гўёки ислом тартиб-қоидаларини “тўлиқ” амалга ошириш ниқоби остида динимизга зид, қабиҳ ишларни қилаётгани, шиа мусулмонларини, язидийларни, насронийларни ва ИШИДчиларнинг ғояларига бўйсунмаган сунний мусулмонларни ҳам аёвсиз қатл этаётгани дунё аҳлини ларзага солмоқда. Бу эса барчамизни ана шу иллатларга нисбатан ҳар лаҳзада сергакликка ундайди.

ИШИД деб ном олган бу оқим эгаларининг асл мақсадлари фақат дунё аҳлининг қалбига ғулғула солиш ва ўз манқуртликларини ҳимоя қилишга қаратилган. Улар ҳатто беъмаъни “Ислом халифалиги”ни эълон қилишгача боришди. Бағдодий исмли тажовузкор кимсани халифа этиб сайлашди. Бу халифа гўёки жаҳон мусулмонларини чин мусулмонликка даъват қилувчи, кофирларга нисбатан жиҳоднинг фарз амал эканлигини қўллаб-қуватловчи инсон сифатида майдонга чиқди.

Ақл-фаросатли инсон ИШИД “жангари салафийлик”нинг давоми эканлигини, уларнинг мақсади кўр-кўрона куч ишлатиш, ўлдириш эканлигини жуда яхши англайди.

Жўрақул ПАНЖИЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE