Тезкор хабарлар
Бош саҳифа / Жамият / Ишга тикланди

Ишга тикланди

Элмурод Хўшалиев (исм-фамилияси ва жойи ўзгартирилган) Шўрчи туманидаги шифохоналардан бирида қоровул бўлиб ишларди. У бу вазифада оз эмас, кўп эмас, 15 йил меҳнат қилди.

Вақти келиб, шифохона поликлиникаси учун янги бино қурилди-ю, шифохона бош врачи уни қисқартириш, яъни ишдан бўшатиш чорасини кўрди. Э. Хўшалиев 2017 йилнинг декабрь ойидан 2018 йилнинг июль ойигача 8 ой давомида иш ҳақи олмаса-да, маош олишига ишонган ҳолда иш берувчи билан меҳнат муносабатида бўлиб келди.

Иш берувчининг 2018 йил 4 июль кунидаги буйруғи билан 8 ой илгари 2017 йилнинг 1 декабридан Э. Хўшалиев билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Аниқланишича, Э. Хўшалиев 2018 йил 4 июлда шифохона бош врачи Ч. Қаҳрамонов номига шифохона поликлиника янги бинога кўчганлиги боис у ерда навбатчи қоровул вазифасини беришни сўраган бўлса, иккинчи аризасида эса меҳнат шартномасини 2017 йил 1 декабрдан бекор қилиш сўралганди.

Иш берувчи томонидан Элмурод Хўшалиевнинг иккинчи аризаси инобатга олиниб, шифохона бош врачининг 2018 йил 4 июлдаги 405-Ш-сонли буйруғига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Э. Хўшалиев меҳнат шартномаси 2018 йил 4 июлда ноқонуний бекор қилинганлиги сабабли судга 2018 йил 21 ноябрда даъво билан мурожаат этган. Гарчи у 2018 йилнинг август ва сентябрь ойларида судга бевосита мурожаат этмаган бўлса-да, ўзининг бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари ва бошқа идораларга марожаат қилиб келган.

Хўш, нега Э. Хўшалиев иккита ариза ёзди? Кейингиси меҳнат шартномасини бекор қилиш хусусида бўлиб, шу иш берувчининг буйруқ чиқаришига асос бўлган.Гап шундаки, Э. Хўшалиев ўзиниг бузилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаган, оиласида ягона боқувчи бўлиб, бошқа иш билан шуғулланиши учун маълумотга эга эмас эди. Бундан шу келиб чиқадики, Э. Хўшалиев 8 ой иш ҳақи олмасдан, ўзининг моддий манфаатига зид равишда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани ўз хоҳиши билан эмас, тазйиқ остида ёзган.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судиниг 2018 йил 11 декабрдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогар Э. Хўшалиевнинг даъвоси қаноатлантирилиб, унинг фойдасига бекор юрган кунлари учун 3.716.217 сўм иш ҳақи ундирилган.

Аммо жавобгар суднинг Э. Хўшалиевни ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунлари учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қароридан норози бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига мурожаат қилган эди.

Шикоятга суд ишни бир томонлама, юзаки кўрган, деб ҳисобланган, шунинг учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаганлиги, даъво муддатини қўллаш ҳақида эътирозномасини инобатга олмаганлиги, суд томонидан даъво муддатини узрли деб топишга асос мавжуд эмаслиги, моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўллаганлиги ва бошқа шу каби эътирозлар кўрсатилган эди.

Апелляция инстанцияси барча жиҳатларни пухта ўрганиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблаб, жавобгарнинг аппеляция шикоятини қаноатлантирмасдан, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирди.

С. ДЖАХАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси бошқарма прокурори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хуш кайфит улашамиз

Наврўз сўзини тилга олишингиз билан улкан сайилгоҳ манзараси, карнай-сурнай садоси, шодиёна сари ошиқаётган одамлар, улар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan