Бош саҳифа / Жамият / Қишга тайёрмисиз?

Қишга тайёрмисиз?

Маълумки, қиш фаслида  иситиш мосламаларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ва электр энергияси таъминотидаги айрим носозликлар боис турли нохуш оқибатлар келиб чиқади.

Бу мавсум соҳа ходимлари учун янада масъулиятли кечиши сир эмас. Шу боис ҳар биримизнинг олдимизда “Қиш мавсумига тайёрмисиз?” деган савол кўндаланг туради.

Айни шу мақсадда Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида 2017-2018 йиллар куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари, кўп қаватли турар- жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган махсус тайёргарлик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Вилоят ФВБ томонидан ташкил этилган мазкур ўқув машғулотида “Жанубгазтаъминот” УК, “Сурхондарё ХЭТ” АЖ ва “Сувоқова” ДУКнинг куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга жалб этилган куч ва техникалари, шунингдек, вилоят ФВБ, вилоят ИИБ ЁХБ ва тез тиббий ёрдам хизмати тайёргарлиги намойиш этилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан ушбу жараёнларга жалб этилган соҳа ходимларининг касб малакалари ва техник тайёргарлик ишлари назоратдан ўтказилди.

— Бу каби ўқув семинар соҳа ходимларининг ўз ишини аниқ ва вақтида бажаришини таъминлаш кўникмалари ҳамда масъулиятини ҳам янада оширади. Вилоятда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида шаҳар ва туманларимизда  14 та махсус гуруҳ шакллантирилди. Туну кун навбатчилик ташкил этилиб, аҳоли орасида профилактика ишларини олиб боришга 270 дан ортиқ ходимларимиз жалб этилган,— дейди вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ботир Ҳусанов.

А. РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan