Бош саҳифа / Жамият / “ИШБИЛАРМОН АЁЛ – 2017” – Муносиблар рағбатлантирилди

“ИШБИЛАРМОН АЁЛ – 2017” – Муносиблар рағбатлантирилди

Бугунги кунда аёллар ҳам жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида эркаклар билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётир. Аёл ишчи, шифокор, раҳбар, тадбиркор, хуллас, ҳар жабҳада аёл ўз кучи ва маҳорати билан катта-катта натижаларга эришиб келаётир. Ўз навбатида давлатимиз томонидан аёлларга қаратилаётган эътибор ва эътироф ҳам уларнинг энг юқори чўққиларни забт этишида рағбат бўлиб хизмат қиляпти, дейиш мумкин.

Термиз шаҳридаги 10-мактабининг мажлислар залида мамлакатимиз тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида фаол иштирок этаётган шижоатли,  изланувчан, ташаббускор, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган “Ишбилармон аёл” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон либерал демократик партияси вилоят Кенгаши, вилоят фермерлар кенгаши, савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари ҳамкорлигида ўтказилган кўрик-танловни ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзоси Гулнора Холмаматова очди ва танловнинг мақсад ҳамда вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, вилоятнинг барча туманларидан келган ишбилармон аёллар ўзларининг кўргазмалари билан иштирок этдилар. Ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқ ва одилона баҳоланди. Улар томонидан берилган саволларга иштирокчилар зукколик билан жавоб бердилар.

Термизлик Пардахол Алимназарова 3-ўринга, Шўрчи туманидан Дилнавоз Қурбонова 2-ўринга лойиқ топилган бўлса, 1-ўринга эса узунлик Рисолат Пардаева сазовор бўлди ва танловнинг республика босқичига  йўлланмани қўлга киритди.

Танлов сўнггида ғолибларга ҳомийлар томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Ш. МАҲМАДИЁРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE