Бош саҳифа / Жамият / Иш излаяпсизми, муаммо йўқ

Иш излаяпсизми, муаммо йўқ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда, аввало, кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, иш билан таъминлаш, муносиб ҳаёт кечиришларида шарт-шароит яратиб бериш масалалари муҳим вазифа сифатида қайд этилган.

Шу мақсадда муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва Меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори аҳолини ижтимоий  қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Юртбошимизнинг 2018 йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ эса вилоятда 19 минг 877 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб берилган. Жумладан, 9 минг 581 таси тармоқ ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш ҳисобига яратиладиган доимий янги иш ўринлари бўлиб, шундан 5 минг 917 таси саноат, 2 512 таси хизмат кўрсатиш, 1 152 таси эса қишлоқ хўжалигида интенсив боғ ва иссиқхоналар ташкил этиш соҳасидир.

Шу мақсадда 2018 йил давомида 21 минг 213 нафар иш билан банд бўлмаган аҳолининг бандлиги таъминланади. Шу жумладан, 12 минг 323 нафар банд бўлмаган фуқарони жамоат ишларига жалб қилиш, 1 минг 429 нафар фуқаро Термиз шаҳар ва Денов туманида ташкил этилган вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари орқали вақтинчалик иш билан таъминланади. 1 минг 653 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналадиган фуқаролар квоталанган иш ўринларига эга  бўлса, 1 минг 956 нафар иш изловчиларни Тошкент, Самар- қанд, Шаҳрисабз шаҳарларида ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари орқали ҳамда ҳудудлардаги мавжуд таянч касб-ҳунар коллежларида касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ҳисобига бандлигини таъминлаш режалаштирилган. 3 минг 852 нафар фуқароларни эса Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали чет элларда қонуний ишга жойлаштириш кўзда тутилган.

Айниқса, ўтган йилда  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хузурида  Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этилиши  ишсиз фуқароларни вақтинчалик меҳнат даромадлари билан таъминлашда янги имкониятларни пайдо қилди.

Эндиликда иш билан таъминланмаган аҳоли вакиллари жамоат ишларига жалб этилган ҳолда, бажарган иши учун расман маош олиш имконияти яратилди. Вилоятимиздан 2017 йилда Жамоат ишини ташкил этишда тажриба сифатида танлаб олинган Денов туманида ноябрь-декабрь ойларида жами 1 минг 341 нафар ишсизларнинг 90 га яқини маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоат ишларида иштирок этиши таъминланди. Вилоятда 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб барча туман ва Термиз шаҳрида 12 минг 323 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этила бошлади ва уларнинг иш ҳақи тўловлари учун Давлат бюджетидан 62,8 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Жамоат ишларига жалб этилган фуқаролар камида икки ҳафта ва кўпи билан уч ойгача бўлган муддатда иштирок этишлари белгиланган бўлиб, жамоат иши тугагандан сўнг, улар Бандликка кўмаклашиш марказидан қайта рўйхатдан ўтиб, жамоат ишига қайта жалб этилишлари мумкин.

Абдусалом ХЎЖАҚУЛОВ,
вилоят меҳнат бошбошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ногиронлар – эътиборда

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш, зарурий тиббий-ижтимоий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE