Бош саҳифа / Жамият / Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Ёнилғи маҳсулотлари орасида бошқаларига нисбатан энг хавфлиси табиий газдир. Табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, газ оқимининг бехосдан ва ҳар хил омилларга (қувурларнинг тешилиши, авариялар) кўра узилиб қолиши, хона ичида газ тўпланиши, газ плитасини ёқиб қўйиб соатлаб хабар олмаслик, иситиш печларига газни улашда хавфсизлик чораларини кўрмаслик ҳамда бепарволик портлаш, ёнғин чиқиши, шунингдек, ис газларидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқараяпти.

Бундан ташқари, аҳоли томонидан қўлбола, стандарт талабларига жавоб бермайдиган асбоб-жиҳозлардан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, дудбуронни тозаламаслик ва уй ичини иситиш мақсадида очиқ оловдан фойдаланиш оқибатида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши туфайли ёнғин содир бўлиб, одамлар ҳалок бўлиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Сўзимиз исботи учун мисолларга мурожаат қилайлик. Жорий йилнинг 17 январида Термиз шаҳридаги “Маърифат” маҳалласи, 30/4-уйда яшовчи она-бола Алефтина Владимировна ва Дмитрий Владимирович Беличлар хонадонни қизитиш мақсадида ўрнатилган “Контрамарка” маркали иситиш печи мўриси носозлиги туфайли ис газидан заҳарланиб вафот этишган. 2018 йил 6 февралда Термиз шаҳридаги “Жомий” маҳалласи, Халқлар дўстлиги кўчаси, 22-уйда ижарада туриб яшаган Ойбек Исоқов яшаб турган уйида тасодифан ўлган. Вилоят суд-экспертиза марказининг хулосасига кўра юқорида номлари зикр этилган шахслар ўткир ис газидан заҳарланишдан вафот этишган. Бундай ҳолатлар афсуски бот-бот такрорланаяпти.

Ис гази нима? У рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газдир. Ис гази организмга тушганда қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб кислород тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Оқибатда инсон ҳушини йўқотади, ҳатто ўлиши ҳеч гап эмас. Ис гази энергияни кўп ишлатишдан пайдо бўладиган ва атроф-муҳитда кўп тарқалган заҳарловчи газдир. У асосан кўмир, табиий газ ва бошқа турдаги ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан юзага келади. Нафас олаётган ҳавомиз таркибида 0,01 фоиз ис газининг бўлиши кишини ўлимга етаклаши ҳеч гап эмас. Суюлтирилган газдан нотўғри фойдаланилганда ҳам атрофдаги одамлар ва жониворлар заҳарланиши мумкин. Чунки суюлтирилган газ таркиби пропан — портловчи ва тез ёнувчи газдан иборат. Бас, шундай экан, газдан фойдаланиш, печ ва каминларни ишлатишда бепарво бўлманг! Озгина эҳтиётсизлик туфайли соғлигингизга, мол-мулкингизга ўзингиз хавф туғдириб қўйишингиз мумкинлигини асло унутманг!

А. ИГАМОВ,
Термиз шаҳар ЁХБ
инспектори, лейтенант.
У. БАЗАРОВ,
ЁХБ катта инспектори, сержант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan