Бош саҳифа / Жамият / ҚИСҚА САТРЛАРДА

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Вилоят бўйлаб

11-12 сентябрь кунлари “Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси” доирасида Термиз, Ангор, Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Жарқўрғон, Музработ ва Қумқўрғон туманларидаги 44 та масжидга жами 50 миллион сўмлик 1 848 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига “Қуръони карим” дан тортиб уламолар томонидан ёзилган энг сара асарларгача вақф мулки қилиб берилди.


Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳининг навбатдаги ташрифи Ангор туманида бўлди. Ишчи гуруҳи 36 та маҳалладаги 21 718 та хонадоннинг 21 391 тасида бўлишиб, жами 7085 та масала кўтарилди. Уларнинг 1930 таси ўрганиш давомида жойида ҳал этилди. Ўрганиш давомида туманга 300 дона маиший газ баллонлари келтирилиб, 150 таси тарқатилди. Яна 4 дона трансформатор ва 40 дона темир-бетон таянч ўрнатилиб, 4 та ичимлик суви қудуғи ишга туширилди. Натижада 467 та хонадон сув қудуқларидан тортиб келинган 150 метр қувур орқали ичимлик суви билан таъминланди.


Саноат корхоналари юрт тараққиёти ва иқтисодиётимиз таянчи ҳисобланади. Бугунги кунда биргина Сурхон воҳасида кўплаб корхоналар фаолият юритмоқда. Жумладан, Шеробод туманидаги цемент заводи, “Агро Шиндонг”, “Термиз чинни” каби корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат мамлакатимиз ёки вилоятимиз эҳтиёжини қондирмоқда, балки маҳсулотлар хорижга экспорт қилинаяпти.

Энг муҳими, бу ердаги маҳсулотлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тамғаси билан истеъмолчиларга етказиб берилаётир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan