Бош саҳифа / Жамият / ҚИСҚА САТРЛАРДА

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Юртимиз бўйлаб…

Давлатимиз раҳбарининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига кўра, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар учун 31 август ҳамда 1, 2, 3, 4 сентябрь кунлари, ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун эса 31, 1, 2 сентябрь кунлари дам олиш куни этиб белигиланган.


“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан юртимиз Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш кунларида жорий йил 31 августдан 4 сентябргача бўлган кунларда маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда, шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган “Афросиёб” поездларида ҳам оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чипталарига 50 фоизли чегирма жорий қилинди.

Вилоятимиз бўйлаб…

Маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 10 кун давомида Қизириқ туманида фаолият олиб борган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўтган ҳафтада ўз ишини якунлади. Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 49 та маҳалладаги 24 минг 525 та хонадонда бўлишиб, улар томонидан турли йўналишларда 15 213 та масала кўтарилди. Уларнинг бир қисми ўрганиш давомида ҳал этилиб, қолганлари бўйича ҳозирда ишлар давом этмоқда.


Вилоят ҳокимлигида Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси аъзолари ҳамда Россия Федерацияси, Ҳиндистон, ва Тожикистон Республикаларининг Мозори Шарифдаги дипломатик корпус вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Балх вилояти волийси Муҳаммад Исҳоқ Рагузарнинг Сурхон воҳаси аҳлига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилиб, томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини улашишди.


Худди шундай учрашув Хатлон вилояти раисининг биринчи ўринбосари Сулаймон Зиёдов бошчилигидаги Тожикистон Республикаси делегацияси аъзолари билан ҳам бўлиб ўтди. Унда икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўзаро алоқаларни ривожлантиришга кенг йўл очгани таъкидланди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan