Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ҚИСҚА САТРЛАРДА

ҚИСҚА САТРЛАРДА

Инвестиция истиқболлари

Лойиҳа қиймати 105 миллиард 469 миллион АҚШ доллар бўлган замонавий “Шарғункўмир” АЖ кўмир конининг фаол тармоқларини ишга тушириш йўлга қўйилмоқда.

“Шарғункўмир” АЖни модернизациялаш” инвестицион лойиҳаси бўйича бош пудратчи “China Raikway Tunnel Group Co. LTD”  ва “China Coal Techology & Engineering Group Corp”   компаниялари бўлиб, ушбу лойиҳа қийматининг 89 775 миллион АҚШ доллари Хитой Эксимбанки томонидан молиялаштирилган.

Венгрия делегациясининг ташрифи

30 май куни вилоятимизга Венгриянинг Пештин вилояти раиси Сабо Иштван бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Олиб борилган музокараларда делегация аъзоларининг икки вилоят ўртасида санъат ва маданият, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати соҳаларида самарали инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, вилоятимизда таълим, қишлоқ хўжалиги, хусусан паррандачилик, балиқчилик соҳасида кенг ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.

Туризм ривожи

Ўтган йилда вилоятимизга Кореянинг мамлакатимиздаги элчиси Куон Юнг Ву бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташриф давомида Сурхондарёда туризмни ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича 70 дан ортиқ битимлар тузилди. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида 8,9 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.

Маҳсулотларимиз хорижда

Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамиятида ипак толасидан гиламдўзлик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 150 нафар киши доимий иш билан таъминланган корхонада тайёрлаётган миллий ва замонавий услубдаги гиламлар, бежирим либослар Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Япония, Латвия, Покистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғўриндаги текстилда 650 нафар шерободлик меҳнат қилаяпти

Шеробод туманидаги «Ғўрин» маҳалласи ҳудудида фаолият олиб бораётган “Шеробод текстил инвест” масъулияти чекланган жамияти айни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan