Бош саҳифа / Жамият / Қисқа сатрларда

Қисқа сатрларда

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра энди юртимизда архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи бўлимлар очилади.

Юртимизда келгуси йилдан умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари касб-ҳунар коллежларига қабул қилинади. Ўқув жараёни битирувчилар ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган таълим муддатларида амалга оширилади.

2015 йил майидан буён Ўзбекистондаги банкларда тушлик вақти соат 14:00 дан 15:00 гача ҳисобланарди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорига асосан банкнинг барча филиаллари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўлинмаларида жорий йил 1 февралдан тушлик танаффус вақти соат 13:00 дан 14:00 гача этиб белгиланди.

Яқинда Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган TexWorld USA нуфузли халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этди. У ерда юртимиздан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди ва ўзбек товарларини онлайн савдо тизимларида сотиш, уларни почта орқали АҚШга юбориш йўллари ишлаб чиқилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE