Бош саҳифа / Жамият / Қирқта жонингиздан айланай

Қирқта жонингиздан айланай

Термиз давлат университетида ўтказилган тадбир шундай номланди. Унда Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этилди.

Тадбир аввалида фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Т. Усмонов “Эр-хотин ўртасида никоҳ шартномалари, уларнинг умумий мулки ҳамда никоҳ ажримларининг сабаблари” мавзусида маъруза қилиб, амалиётдаги жараёнлар, уларни қонуний ҳал этиш борасидаги ишлар таҳлилига тўхталиб ўтди. Сўнгра Термиз шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Меҳринисо Кенжаева сўз олиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун муносиб шарт-шароит яратилаётгани тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Вилоят “Ижодкор аёллар” уюшмаси раиси Салтанат Юсупова, вилоят “Олима аёллар” уюшмаси раиси Меҳринисо Норбошева оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган  муаммо ва камчиликларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш, бунинг  учун илмий ва ижодий жамоалар ҳам доимий ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan