Бош саҳифа / Жамият / “Қирққиз” изидан

“Қирққиз” изидан

Сир эмаски, хотин-қизларимизга кўрсатилаётган ғамхўрлик, эътибор, яратилган имкониятлар уларнинг ҳаёт тарзини, ижтимоий даражасини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада, жамиятда хотин-қизларнинг фаоллиги ортиб, оилада ҳам ўз мавқеига эга бўлишди. Айниқса, уларни илм-фан ривожида ҳам иштирокини таъминлаш, бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб- қувватлаш мақсадида вилоятимизда ташкил этилган “Илм-фан ва аёл” уюшмаси воҳада илмли, салоҳиятли хотин-қизларни тарбиялашда яна бир муҳим қадам бўлди.

Яқинда Термиз давлат университетида мазкур уюшманинг “Қирқ қиз изидан” мавзусига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар вилоятимиз ҳудудидаги “Қирқ қиз” зиёратгоҳига собиқ тузум даврида салбий баҳо берилгани ва ниҳоят мустақиллик  шарофати туфайли олиб борилган изланиш натижасида у ер дунёнинг етти иқлимидан келган илмли, салоҳиятли қизлар жам бўлган манзил эканлиги исботлангани ҳақида сўз юритишди.

Тадбир давомида вилоятимизда академик, профессор аёлларнинг йўқлиги, уларнинг камол топишида, айниқса, университет ўқитувчиларининг ўрни катта бўлиши кераклиги ҳам таъкидланди. Ҳозир илм ўрганувчиларга катта имкониятлар яратилаётгани, улардан фақат шижоат ва фидойилик талаб этилаётганлиги бот-бот такрорланди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова иштирок этди.

Наргиза ОДИНАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan