Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Инвестиция – тараққиёт омили

Инвестиция – тараққиёт омили

Бугун Юртбошимиз ташаббуслари билан тадбиркор ва инвесторларга жуда катта имконият ва имтиёзлар берилган. Буни жаҳон жамоатчилиги ҳам тан олмоқда.

Сурхон воҳасида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар иштирок этди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда таъкидланганидек, 2019-2020 йилларда вилоятда 1 миллиард 44 миллион долларлик 873 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган бўлиб, бу 2018 йилга нисбатан 3 баробар кўпдир. Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 15 минг 372 та иш ўрни яратилиши аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Мамлакат бош прокурори иштирок этган тақдимот жараёнида тадбиркорлар ва хорижлик инвесторлар билан мулоқот қилинди, лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan