Бош саҳифа / Жамият / Интизомий жазо берилди

Интизомий жазо берилди

Газетанинг шу йил 3 март 17-сонида тумандаги 13-умумтаълим мактаби атрофидаги тартибсизликлар ҳақида чоп этилган “Озодаликка нима етсин” сарлавҳали танқидий мақоласи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, мақолада келтирилган тумандаги 13-мактаб ҳудудида жойлашган “Қайтмас” маҳалла фуқаролар йиғинининг хизмат биноси орқа томонидаги бузилган эски бино ўрнида юзага келган тартибсизлик ва айрим ер майдонларининг ўз вақтида ободонлаштирилмаганлиги мактаб директори Н.Саидов ҳамда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Ў. Турдиев ўз хизмат вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндошганлиги аниқланди.

Шунингдек, ўрганишда мактабнинг орқа тарафидаги қаровсиз ҳолда бўлган бино маҳалла фуқаролар йиғини идораси бир қисми бўлиб, эски иморатнинг ер майдони участка нозирига уй ва болалар боғчаси учун тадбиркорга берилганлиги, ҳозирги кунда қурилиш ишлари давом этаётганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, хўжалик мудири Ў.Турдиев ўзининг хизмат вазифасига кирадиган куз-қиш мавсумига берилган кўмирни қайд этиш кирим-чиқим дафтарини ўз вақтида туман халқ таълими бўлимига тасдиқлатмагани камчилик сифатида кўрсатиб ўтилган. Ушбу ҳолатлар мактаб раҳбарияти томонидан бартараф этилди.

Мактаб директори Нурилло Саидов меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли, меҳнат таътилидан сўнг, унга нисбатан интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди. Хизмат вазифасига нисбатан совуққонлик билан ёндошганлиги учун хўжалик мудири Ў.Турдиевга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

И.КАРИМОВ,
Денов туман ҳокими
ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan