Бош саҳифа / Жамият / Интизомий жазо берилди

Интизомий жазо берилди

Газетамизнинг 2018 йил 11 апрель, 27-сонида “Ўлакса гўштидан эҳтиёт бўлинг!” сарлавҳали танқидий мақола чоп этилган эди.

Ушбу мақола юзасидан таҳририя- тимизга Қумқўрғон туман ветеринария бўлими ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказидан жавоб хати келди.

Қумқўрғон туман ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази сизга шуни ёзиб маълум қиладики, “Сурхон тонги” газетасининг 2018 йил 11 апрель сонида чоп этилган мақолада марказий деҳқон бозоридаги ветеринария-санитария қоидалари бузилганлиги танқид қилинган эди. Ушбу ҳолат юзасидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида махсус туман ишчи гуруҳи тузилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва камчиликлар бартараф қилинди. Марказий деҳқон бозори ВСЭЛ мудири Х. Ўроқов, лаборатория ходими Д. Шоймуродоваларга ўз хизмат вазифасига совуққон муносабатда бўлганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 181-моддасига асосан интизомий жазо сифатида “ҳайфсан” берилди.

Т. Жумаев,
марказ директори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Улуғ инсон эди…

У пайтлар Ангор тумани маданият бўлими бошлиғи бўлиб ишлар эдим. Ташкилотчилигим, ташаббускорлигимни яхши билган туман …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE