Бош саҳифа / Жамият / Интизомий жазо берилди

Интизомий жазо берилди

Газетанинг шу йил 3 март 17-сонида тумандаги 13-умумтаълим мактаби атрофидаги тартибсизликлар ҳақида чоп этилган “Озодаликка нима етсин” сарлавҳали танқидий мақоласи ўрганиб чиқилди.

Жумладан, «Қалдирғоч», «Бағрикенг», «Зартепа», «Кармаки» маҳаллаларида оғир турмуш шароитида яшовчи 30 нафар хонадон эгаларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан газ плитаси ва бир донадан газ баллон берилди.

Туманда ногиронлик аравачаларига муҳтожлар учун «Қизил ярим ой» жамияти томонидан 30 дона, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 4 дона жами 34 дона ногиронлик аравачаси тарқатилди. Уй-жойи йўқ 5 нафар фуқарога уй қуриб бериш, 25 нафар уй-жойи таъмирталаб хонадон эгаларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан маблағ ажратилиб, уй қуриш ва таъмирлаб бериш режага киритилди. Бундан ташқари, 10 та оилага «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан 400 дона шифер олиб бериш режага киритилди. Тумандаги турмуш шароити оғир 34 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 39 нафар оилага кийим-кечак, 24 нафар оилага жами 4 миллион 392 минг сўм маблағ ёрдам сифатида берилди.

«Гулбоғ» маҳалласидаги 66-мактабни жиҳозлаш дастур асосида амалга оширилиши режалаштирилди. Ички йўлларга тош тўкиш, қишлоқларда мелиорация ҳолатини яхшилаш ҳамда зовурларни қазиш масаласида кўтарилган муаммолар ҳам бартараф этилмоқда. Хусусан, «Етимқум» маҳалласида 2 километр ички зовурлар қазилиб, 1,8 километр масофага тош тўкилди.

«Боғистон» маҳалласида ҳашар йўли билан «Чўпонота» қабристонига ўтиш йўлига кўприк қурилди.

Мақолада кўтарилган барча муаммолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида бартараф этилиши туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

И. КАРИМОВ,
Денов туман ҳокими
ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan