Бош саҳифа / Таълим / Интизомий чора кўрилди

Интизомий чора кўрилди

Хабарингиз бор, газетамизнинг жорий йил 14 февраль 12-сонида журналист Х. Тоғаймуродовнинг “Спорт зали нега ёпиқ?” сарлавҳали танқидий-таҳлилий мақоласи чоп этилган эди. Таҳририятимизга ушбу мақола юзасидан Ангор туман ҳокими номидан жавоб хати келди.

“Спорт зали нега ёпиқ?” сарлавҳали мақолада Ангор туманидаги 2- ва 13-умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишларнинг қониқарсиз аҳволда эканлиги танқид остига олинган эди.

14 февраль куни ушбу мақола юзасидан Ангор туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р. Чориев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А. Эргашев ҳамда ангорлик педагоглар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда мақолада айтиб ўтилган танқидий фикрлар муҳокама этилди.

Мазкур йиғилиш  қарорига асосан, 2-умумий ўрта  таълим мактаби директори Б. Алламуродов ва унинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Н. Давлоев, ўқув тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари Н. Зиёқулова, шунингдек, 13-ўрта таълим мактабининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари С. Қаранов, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Р. Мавлонова, ўқув тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Ш. Болтаевлар вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими бўлимининг тегишли буйруқлари асосида эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.”

Б. ИБАТОВ,
Ангор тумани ҳокими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE