Бош саҳифа / Спорт / Интизом ва қатъийликда тобланаётган Рохатой

Интизом ва қатъийликда тобланаётган Рохатой

Аёл.  Мунис ва меҳрибонлик тимсоли сифатида қадрланади. Шунинг учунми, доим ардоқда бўлган аёлларни кўп соҳаларда тасаввур қилиш қийин. Айниқса, харбий хизматда… Ваҳоланки, қатъий интизом ва тартибда фаолият олиб бораётган, бу йўлда тобланаётган хотин-қизларимиз талайгина.  Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисмларидан бирида хизмат олиб бораётган, кураш  бўйича спорт устаси Рохатой Алмурадова ҳам бор. Унинг жасурлиги ва мардлиги, юрт ҳимояси учун қалқон бўлаётганлигини кўриб, ҳавас қиласиз.

Шеробод туманидаги тоғлар бағрида улғайган Барчиной давомчиси Рохатой бугун чинакам юрт ҳимоячисига айланган. Ҳамма қиз ҳам уддалай олмайдиган касбни эгаллаган Роҳатойга кураш ҳам бегона эмас. 2009 йил Шеробод тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган кураш бўйича мусобақада, 2012 йил бел олиш кураш спорт тури бўйича 1994-1995 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган чемпионатда, 2013 йил Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус касб-хунар таълим бошқармаси томонидан кураш бўйича Термиз шаҳридаги таълим муассасалари ўртасида  ўтказилган “Баркамол авлод-2013”  спорт мусобақасида қаҳрамонимиз ғолибликни қўлга киритган. Ушбу мусобақалардаги ютуқлар эса унга Таиланд сари йўл очди. 2014 йилда Рохатой Таиландда ўтган  кураш бўйича мусобоқада 1-ўринни эгаллади ва ишончни оқлади.

Полвон қиз бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бўйича бошқармасида ишлайди. Аслида Рохатойнинг барчинкелбат жисмида мунис бир қиз ҳам яшайди. Ва у юрагида урган туғёнларини шеърларида акс эттиради. Бу шеърий мисралар унинг “Кўнгил навоси” номли шеърий китобида жамланди ва нашрдан чиқди.

Рохатой эзгу ишларга ҳам қўл уришдан чекинмайди. Унинг бир йили Денов туманидаги “Лочин” спорт залидаги спортчиларга ўз ҳисобидан спорт анжомларини улашганига гувоҳ бўлгандим.

Ҳа, бизнинг Рохатой шундай. Меҳрибонлик ва сахийликда ҳам қўли очиқ. Бинобарин, Сурхон дея аталмиш бу заминда Рохатой каби қизларимиз кўпайсин деймиз.

МАСТУРА ХАМРАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ким шоҳ, ким мот?

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари аёл ходималари ва ходимларининг фарзандлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan