Бош саҳифа / Спорт / Интилганга толе ёр

Интилганга толе ёр

«Алпомиш» кураш мажмуасидаги бадиий гимнастика тўгарагимизда барча шароит бор. Мажмуа директори Илҳом Абдусатторов жамоамизни республика миқёсида ўтказиладиган мусобақаларга юбориб туради.

Уч йил ичида жамоамиз (қиз ва ўғил болалар) совринли ўринларга даъвогарлик қила бошлашди. Термиз туманидаги 4-мактаб ўқувчиси Мафтуна Мухторова, Термиз шаҳридаги 15-мактабнинг бир қатор ўқувчилари Ҳилола Ҳамиджонова, Мақсуда Холматова, Шаҳноза Турсунбоева, Бобур Рўзиқулов, Хуршид Бобоназаров, Беҳруз Холмаматовлар яхши натижаларга эришишмоқда.

Гимнастика машғулотларида фаол иштирок этиб келаётган Бобур Рўзиқулов, Жавоҳир Мухторжонов Ўзбекистон жисмоний тарбия университетининг талабаларига айланишгани мақтовга арзигулик.

Вилоят ҳокимлиги саъй-ҳаракати билан “Сурхон” спорт мажмуасида ҳам спорт гимнастикаси тўгараги машғулотларига эътибор янада кучайтирилди. Ҳозир бу ерда бир қатор тенгдошларим ҳам машғулотларда муваффақиятли иштирок этишаяпти.

Жасмина ХОЛМАМАТОВА,
 Термиз шаҳридаги 15-мактаб
 ўқувчиси.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Дунё алплари Термизда беллашади

Термиз шаҳрида 5-6 октябрь кунлари кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE