Бош саҳифа / Жамият / Интернетда ким ўтирибди?

Интернетда ким ўтирибди?

Бугун ахборот-телекоммуникация технологиялари шу қадар жадал ривожланмоқдаки, уларсиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайдигандек гўё.

Шаҳримизнинг энг гавжум жойларида фаолият юритаётган интернет кафелар асосан 13-30 ёшдаги фуқаролар билан гавжум. Айниқса, ёшларнинг бачкана қилиқлари, уларнинг томоша қилаётган жангари фильмларини кўриб, наҳотки фарзандларимиз шунчалик дийдаси қаттиқ бўлиб вояга етаяпти, дейсиз?

— 7 ёшимда ота-онам ажраб кетишгач, уйда  ҳеч ким менга эътибор қилмай қўйган, — дейди 16 ёшли ўспирин Баҳром. — Мактабдан сўнг топган пулимни интернетдаги жангари ва қўрқинчли фильмларни кўришга сарфлайман. Онам ўзи билан ўзи овора. Мен билан гаплашишга эса жуда кам вақт ажратади. Шунинг учун ўзимга ўхшаган 2-3 та тенгдошларим билан бўш вақтимни шу ерда ўтказаман. Ахир мен ҳам энди катта бўлиб қолдим, кўнглим тусаган ишни қилишга ҳаққим бор-да.

Тўғриси, бу гапларни ҳали оқу қорани таниб улгурмасдан, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қиладиган болакайдан эшитаман деб, ҳечам ўйламагандим. Ахир, бизда  ибо-ҳаё, ота-она ҳурмати, қолаверса, маҳалла-кўй деган яхши удум ва фазилатлар борки, бу азал-азалдан қадрланиб келинаётган қадриятларимиз ҳисобланади.

Интернетдан фойдаланиш ҳозирги замон талабидан бири. Лекин, ундан фақат керакли ахборотни олишда фойдаланиб, кераксизни ажратиб ташлашимиз керак. Бунинг учун эса энг аввало, маънавиятимизда бўшлиқ бўлмаслиги, фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим.

Ҳафиза АЛЛАЕВА,
Термиз шаҳри

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan