Бош саҳифа / Жамият / Интернет ва ёшлар

Интернет ва ёшлар

Кун сайин ривожланаётган ахборот асрида замонавий техника воситаларидан фойдаланмаслик, уларга мурожаат этмасликнинг иложи йўқ.

Интернет ўзининг тезкорлиги, чегара билмаслиги билан оммавий ахборот воситалари орасида энг муҳим соҳага айланиб улгурди.

Унда фаолият юритаётган ижтимоий тармоқлар, kun.uz, daryo.uz каби сайтлар орқали ҳар соатда юртимиз ва жаҳонга оид энг сўнги янгиликлардан бохабар бўлиб турамиз. Аммо, интернет ва ижтимоий тармоқларининг ижобий жиҳатлари билан бирга ёшлар маънавиятига, уларнинг янгиликларга чанқоқ онгу тафаккурига салбий таъсири кўрсатаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Эътибор берсак, интернет кафеларига серқатнов ёшлар (айниқса ўсмирлар) ҳар хил бузғунчи ғоялар руҳидаги қўрқинчли, аёвсиз, беҳаё ўйинларни томоша қилаётганлиги, тутуруқсиз нарсалар билан вақтларини бесамар ўтказаётганлиги, афсуски барчамизни хавотирга солади. Бундай ёшларни биз интернет имкониятларидан оқилона фойдаланаяпти, фақат билим олиш билан маш- ғул, дея айта оламизми? Энг ачинарлиси, айрим бефарқ ота-оналар фарзандларини интернетда ўтириб, билим оляпти, деб ўйлашади.

Шу ўринда талабаларнинг дарс пайтида қўл телефони орқали интернет сайтларига кириб, бемалол фойдаланиб ўтиришларига келсак, тўғри талаба мустақил изланувчи шахс сифатида, билимини кўпроқ бойитиши, турли хил манбаларга мурожаат этиши яхши. Лекин дарс ҳисобидан эмас… Чунки, ҳар нарсанинг ҳам ўз вақти-соати бор, шу жумладан интернетдан фойдаланишнинг ҳам.

Тилимизда аллақачон оммалашиб улгурган игромания атамаси (“Игромания” — компьютердан ўрин олган турли хил ўйинларга муккасидан кетиш) ҳам бир касаллик сирасига киради. Руҳшуносларнинг маълумотларига қараганда, ёшларда бузғунчи ғояларга қарши мафкуравий иммунитет ҳали тўла шаклланмагани учун улар ўқиган ёки кўрган маълумотларига тез ишонади. Бундай ҳолларда ёшларнинг маънавиятига, руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган игромания оқимини ҳеч бир жиҳатдан оқлаб бўлмайди.

Ҳаётимизда ҳар нарсанинг салбий ва ижобий томони бўлгани каби замонавий техника воситаларидан фойдаланишда ҳам меъёрга амал қилмоғимиз зарур!

Рустамбек ЖЎРАЕВ,
ЎЗМУ, журналистика факультети
1-курс талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan