Бош саҳифа / Жамият / Интенсив боғлар баракаси

Интенсив боғлар баракаси

Бундан тўрт йилча илгари вилоятимизга Туркия, Польша мамлакатларидан серҳосил ва тезпишар олма, олча сингари мевали дарахт кўчатлари келтирилганди. Деҳқонларимиз ана шу кўчатлар ҳисобига 300 гектардан ортиқ майдонни мевали боғларга айлантиришди.

Дастлаб бу кўчатлар мўл ҳосил беришига кўпчилик ишонмаганди. Тажрибали боғбонларимизнинг тинимсиз меҳнати эвазига кўчатлар иқлимимизга мослашди ва тўлиқ кўкарди. Боғбонлар мутахассисларнинг маслаҳатларига амал қилиб мевали дарахт кўчатларини агротехника талаблари асосида парваришлади. Мана икки йилдирки, интенсив усулда ташкил қилинган мевали боғлардан юқори ҳосил олинаяпти.

Кўпгина фермер хўжаликларида интенсив боғлар томчилатиб суғорилмоқда. Бу эса сарф-ҳаражатларни камайтириш ва кўпроқ даромад олишга хизмат қилаяпти. Куз бошланиши билан олмазорларда етиштирилган ҳосил пешма-пеш териб олиниб, бозорларга сотилмоқда. Бир қисми эса қайта ишлаш корхоналарида қайта ишланиб, қиш ойларида аҳолига сотиш учун джем ва қиёмлар тайёрланаяпти. Интенсив боғларда ҳосил терими бошланганлиги туфайли бозорларимизда сархил мевалар кўпайди ва нархи анча арзонлашди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳоким поезд ёки автобусда юрса…

Вилоятдаги раҳбарларнинг Термиз-Узун йўналишида қатнайдиган поездда ёки автобусда юришини тасаввур қилганмисиз?  Менимча, йўқ. Қарангки, ҳеч …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan