Бош саҳифа / Жамият / Интеллектуал мулк муҳофазаси

Интеллектуал мулк муҳофазаси

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда интеллектуал мулкни қонун йўли билан муҳофаза қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борилганлиги ҳаммамизга маълум. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг олтита қонуни қабул қилинган.

Демак, юртимизда ихтиролар, илмий ишланмалар, рационализаторлик таклифлари, илмий-ижодий ишлар  муаллифлари ҳуқуқи юқоридаги қонунларга кўра ҳимоя қилинади.

Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси биносининг мажлислар залида Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги, савдо-саноат палатаси, давлат рақобат қўмитаси ҳамкорлигида семинар ўтказилди. Унда вилоят  иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, савдо-саноат, хусусийлаштиришга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш, халқ таълими, ўрта махсус таълими бошқармалари, Ёшлар иттифоқи, Термиз шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари, ТерДУ ўқитувчи ва талабалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Бойқулов очди ва бошқариб борди.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан Интеллектуал мулк агентлигининг ўқув ишлари ва илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Ф. Эргашева, илмий-техник экспертиза бўлими эксперти З. Парпиевлар маъруза қилишди.

Семинар иштирокчиларига интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунчалар бериш билан бирга, унинг муҳофазаси, патент олиш тартиб қоидалари, товар белгиси, ихтиролар ва фойдали моделларни яратувчилар ва илмий-ижодий муаллифлик ҳуқуқини қонуний расмийлаштириш борасида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек,  тадбиркорлар, ишбилармонлар, ўқувчи ва талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди. Энг муҳими, семинар иштирокчилари интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш қонун-қоидаларидан воқиф бўлишди. Муаллифлик ҳуқуқини тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари билан яқиндан танишишди. Бу борада иш олиб бораётган тадбиркорлар ва иқтидорли ёшларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сафар ОМОН,
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan