Инсон ўзинг…

0
70

Соғлом инсон табиатнинг бебаҳо хазинаси, дейди донишмандлардан бири.

Дарҳақиқат, саломатлик  кишилик жамиятининг катта бойлиги бўлиб, уни асраш ва ҳимоялаш доимо муҳим саналган. Ер юзи аҳолисини бугун жуда кўплаб ижтимоий муаммолар қийнамоқда. Шулардан бири — гиёҳвандликдир. Олиб борилаётган тушунтириш ва тарғиботларга қарамасдан, дунёда гиёҳвандликка ружу қўйган ва оқибат тузалмас дардга гирифтор бўлган, умри шамдек сўниб бораётган инсон фарзандининг ҳолини кўриб, албатта, дахшатга тушасан, киши. Аввалига кўнгилхушлик, ўзини юпатиш, овутиш учун истеъмол қилинган “заҳри қотил” тез фурсатда жисмни, руҳиятни хароб этади. Унинг ёвуз чангалига тушганларни эса фожиалар ва оқибат аянчли ўлим кутади. Ойнаи жаҳонда уларнинг қисмати акс этган лавҳаларни кўрсатишганда, инсоннинг бутун вужуди жумбушга келади. Аччиқ пушаймондаги чорасиз кишининг сўлғин қиёфасию, оғу дардида илондек тўлғонишлари бу фожианинг асл манзарасини акс эттиради.

26 июнь — халқаро гиёҳвандликка  қарши кураш куни олдидан мактабимизнинг юқори синф ўқувчилари учун давра суҳбати ташкил этилди. Дастлаб, вилоят халқ таълими бошқармаси вакили Ш. Суюнов, вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази мутахассислари А. Рўзимуродовлар мавзу ҳақида таҳлилий мулоҳазаларини билдирди. “Икки йўл ораси” номли видеоролик намойиш этилиб, гиёҳвандликнинг мудҳиш оқибатлари тушунтирилди. “Алпомиш” маҳалласи фаоллари, мактаб масъуллари суҳбат иштирокчилари бўлган ёшларни бу фожиадан огоҳ бўлишга ва ундан сақланишга чақирди. Тадбирда ўқувчиларга ОИТС га қарши курашиш маркази томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Гулчеҳра АШУРОВА,
Термиз шаҳридаги
13-умумтаълим
мактаби директор
ўринбосари

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг