Бош саҳифа / Сиёсат / Инсон манфаати — ислоҳотларнинг бош мезони

Инсон манфаати — ислоҳотларнинг бош мезони

“Ўзгаларни ўзгартирмоқчи бўлган инсон, аввало, ўзини ўзгартириши лозим. Бунинг учун эса, аниқ мақсад, толмас ирода ва доимий изланиш керак” бу ўша машҳур юнон файласуфи Суқротнинг сўзлари. У неча минг йил олдин айтилган бўлса-да, аммо ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган. Сабабики, бугун биз президентимиз бошчилигида Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини яратиш, янги демократик жамиятни барпо этишдек улуғ мақсад ортидан йўлга чиқаётган эканмиз, демакки, бунга эришиш учун олдимизда аниқ режалар бўлмоғи лозим.

“Янги Ўзбекистон стратегияси”да айнан ўша режалар, улуғ мақсадлар, яъни Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқиш учун кўзланган қуйидаги амалий ишлар ҳақида сўз боради.
Мисол учун стратегияга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида яна 5 та кимё технологик кластер ташкил этилади. Уларда умумий қиймати қарийб 7 миллиард долларлик 40 дан зиёд истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.

Рақамли иқтисодиёт асосий “драйвер” соҳага айлантирилади.

Ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақ́бул нархда юқори тезликдаги Интернетга уланади, магистраль автомобиль йўллари 100 фоиз мобиль алоқа ва Интернет билан қамраб олинади.

2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади.

Хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича алоҳида Стратегия қабул қилинади.

Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади.

Мамлакатнинг экспорт салоҳияти 1,7 баробар оширилиб, 2026 йилда 30 миллиард долларга етказилади.

Энергия ресурслари бозори эркинлаштирилиб, соҳага хусусий инвестициялар кенг жалб қилинади.

Йирик корхоналарнинг ўзида касбий таълим марказларини ташкил этилади. Камбағаллик камида 2 баробар қисқартирилади.
Юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бирлаштирилиб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.

25 та фаолият туридаги монополияга барҳам берилади.
Касбга ўқитиш кўлами 2 баробарга оширилиб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарларга ўқитилади.

700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади ва уларнинг харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади.

Келгуси уч йилда уй-жойга муҳтож 10 мингдан зиёд хотин-қизларга имтиёзли шартлар асосида уй-жойлар ажратилади.

Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади. Улар давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади.

Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилади.

Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Аммо, булар келгуси йилларда халқимизнинг ҳаётида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларнинг бир қисми холос. Муҳими, буларнинг ортида одамларнинг манфаати кўзланган, уларга фаровон ҳаёт яратиш мақсади мужассам. Биз эса ана шу эзгу йўлда сарбонлик қиладиган йўлбошчига кўмакдош бўлсак, кўзланганлардан ҳам зиёдасига эришишимиз тайин.

Алишер Рўзиев,
ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси,
вилоят Кенгаши депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун логистика маркази ташкил этилади

БМТ Афғонистонга гуманитар ёрдам бериш учун Ўзбекистонда логистика марказини ташкил этади. Бу ҳақда БМТ расмийси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan