Бош саҳифа / Жамият / Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Қумқўрғон туман адлия бўлими томонидан ўтган давр мобайнида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва маъмурий судларга киритилган аризаларни, доимий равишда ўтказиб келинаётган сайёр қабулларни мисол тариқасида кўрсатиб ўтиш мумкин.

??????????????????????????????????????????????????????????

Тумандаги “Боболочин” МФЙда яшовчи фуқаро Камолова Фотима ва “Мустақиллик” МФЙда яшовчи фуқаро Тўхтамишов Норқобилнинг мурожаатлари туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқаронинг аризаси қаноатлантирилди. Айни шундай мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

–        Мен невараларимга туғилганлик гувоҳномаси олиш масаласида мурожаат қилган эдим, — дейди “Меҳробод” МФЙда яшовчи фуқаро Ўткирова Хадича. — Мурожаатим қисқа муддатда ижобий ҳал этилиб, невараларимга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ёзиб беришди. Бундан миннатдорман.

Сайёр қабулда тумандаги кредит ажратиш, маош олишдаги, газ баллон, электр энергияси каби масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди ва ижобий ҳал этилди.

Ушбу йўналишда ҳам туман адлия бўлими томонидан жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва маданиятини юксалтириш юзасидан маҳаллалар, ташкилотлар ва муассасаларда тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда доимий равишда ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Р. ХУРРАМОВ,
Қумқўрғон туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қимиз – шифобахш ичимлик

Қадимдан инсонлар қимиз ичимлигини даво, озиқовқат маҳсулоти сифатида истеъмол қилиб келишган. V асрда Грецияда қимиз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE