Бош саҳифа / Жамият / Инсон эрки ва шаъни олий неъматдир

Инсон эрки ва шаъни олий неъматдир

Барчамизга маълумки, кейинги йилларда бутун дунёни ташвишга солаётган трансмиллий жиноятлардан бири бу — одам савдосидир.

Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ҳар йили жаҳонда 2 миллион 700 минг нафар киши одам савдоси қурбонига айланади. Ҳар йили 600-800 минг нафар аёл ва бола алдов йўли билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилади. Айниқса, одам савдоси жиноятидан  жабрланганларнинг 80 фоизини фоҳишаликка мажбурланаётган аёллар, арзон ишчи кучи сифатида баҳоланаётган ёш болалар ташкил этаётгани  дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда.

Дунёнинг барча минтақаларида тараққиёт, озодлик, демократия мустаҳкамланаётган бир вақтда одам савдоси — башариятга таҳдид солаётган глобал хавфга айланиб бормоқда. Одамлар меҳнатидан фойдаланиш, уларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ва уларни қийнаш эвазига фойда олиш — мазкур трансмиллий жиноятнинг ягона мақсади. Афсуски, биринчи нав- батда аёллар ва болалар жиноятларнинг объектига айланишмоқда. Одам савдоси билан шуғулланувчи куч фирибгарлик, мажбурлаш ва бошқа жиноий воситалардан фойдаланган ҳолда заиф, ҳимояга муҳтожларни ўз домига илинтиришади. Жабрланувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилмоқда, янада фожиалиси, улар жинсий эксплуатация қилинмоқда. Ҳолбуки, Конституциямизнинг 26-моддасида “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас”, дея белгилаб қўйилган. Бундай қабиҳ жиноятга қўл ураётганларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, фуқароларимизни бу балодан ҳимоя қилиш ва огоҳ этиш борасида зарур ва қатъий чора-тадбирлар кўрилаётир.

Ушбу ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи жиноий тузилмалар бу мақсадини амалга ошириш борасида турли ғайриқонуний йўлларни қидириб, бош қаларни ўзларига оғдириш пайига тушиб, уюшган жиноятчилик ва коррупция каби хавфли иллатларнинг кенг ёйилишига сабаб бўлмоқда.

Мазкур турдаги жиноятлар билан шуғулланувчи шахслар ўзларининг кирдикорларини яшириш мақсадида бундай савдонинг қурбонига айланаётган шахсларни имкон қадар эътибордан четда тутишга ҳаракат қилиб, аввало, одамларни ноқонуний йўллар билан хорижга олиб чиқишга, паспорт ва шахсий ҳужжатларини қалбакилаштиришга уринадилар.

Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, бу савдонинг қурбонлари ўзлари ҳақидаги маълумотларни ошкор бўлиши ёки ўзининг ноқонуний хорижга чиққанлиги фош бўлишидан чўчиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этмайдилар. Бу эса одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишларига ҳамда жиноий фаолиятларини давом эттиришларига шароит яратади.

Айтиш керакки, 2008 йилнинг 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш, одам савдосиданжабрланганларни ҳимоялашда муҳим босқич бўлди.

2010 йил 30 июлда Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг Глобал ҳаракат дастури қабул қилиниши одам савдосига қарши курашни халқаро миқёсда янги босқичга олиб чиқди. Мазкур ҳаракат дас- турида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича  чора-тадбирлар кўзда тутилган. Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш борасида катта тажриба тўпланган. Буни халқаро экспертлар ҳам эътироф этишмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, инсоннинг шаъни   ва қадр-қиммати ҳурмат ва эъзозга лойиқ. Инсоний қадриятларни топташга уринган ҳар қандай шахсга қонун олдида жавобгарлик муқаррардир.

З. АБДУЛЛАЕВ,
вилоят прокурори катта ёрдамчиси,
А. ХАЛИЯРОВ,
Термиз туман прокурори ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE