Бош саҳифа / Жамият / Инсон – энг улуғ матлаб

Инсон – энг улуғ матлаб

Маълумки, юртимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни юксак савияда нишонланиб, инсонийлик, бағрикенглик, саховатлилик фазилатлари янада кенг қулоч ёзади.

Вилоятимизда ҳам ушбу кун олдидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида хизмат қилган меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларимиз, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хотираси эъзозланиб, турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Ангор туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 1921 йилда туғилган Алим ота Худоёров, 1926 йилда туғилган Қурбон ота Азимовлар хонадонларига ҳам вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят ва туман мутасадди идоралар вакиллари ташриф буюриб, улар билан самимий суҳбат қуришди.

Отахонларга вилоят, туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ҳамда Президентимиз номидан берилган пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

А.МАҲМУДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Янги масжид муборак

Кеча Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий номидаги янги жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги жомеъ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan