Бош саҳифа / Жамият / Инсон қадри улуғ

Инсон қадри улуғ

Тарих саҳифаларида ўзининг аянчли воқеалари билан муҳрланган Иккинчи жаҳон уруши бутун инсоният қатори, бизнинг халқимизга ҳам мислсиз кулфат ва йўқотишлар олиб келди.

Яратганга шукрки, бугун юртимиз тинч ва осойишта. Энг муҳими,ҳар бир кекса, нуроний давлат эътиборида. Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар эса таҳсинга лойиқ.

Ана шундай хайрли ишларнинг мантиқий давоми сифатида Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан хайрия тадбирлари ўтказилди.

Айни пайтда туманимизда 5 нафар уруш фахрийси истиқомат қилади. Жумладан,Бобосафар Жабборов,Жўрақул Соҳибов, Авазмурод Элмуродов, Абдуғаффор Абдуллаев, Ҳайит Исматовнинг ҳолидан хабар олиниб, қимматбаҳо совғалар улашилди.

Уруш фахрийлари ушбу меҳр-мурувватдан мамнун ҳолда ўтган кунларни хотирлашаркан, бугунги ҳурмат-эътибор учун Юртбошимизни дуо қилишди.

М. ЗАРИПОВА,
Сариосиё туман истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Anemiya «urfi»

Unim kam, bunim kam, ustiga ustak qonim kam, deya zorlanishdan ma’ni yo‘q. Negaki, bularning barini …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan