Бош саҳифа / Жамият / Инсофсизнинг иймони йўқ

Инсофсизнинг иймони йўқ

Ривоят қилишларича, бир савдогар анчагина мол-мулкни туяга ортиб, қўшни мамлакатга савдо-сотиқ қилиш учун кетаётган ўғлига топшираётиб:

—    Болам, молларни чиройли қилиб тахлаб қўйгин, харидорнинг эътиборини тортсин. Ҳисоб-китобни жойида ва тўғри амалга оширгин, сендан биров ранжимасин, — дея маслаҳат берибди.

Уғил ўзга мамлакатга боргач, ишлари юришиб, савдо қизибди. Кун ўтган сайин моллар сонини кўпайтириб бораверибди ва нархни ҳам оширибди. Буни анчадан буён кузатиб юрган бир мўйсафид шундай дебди:

—    Ўғлим, инсофи борнинг баракаси бўлади. Бу ишинг яхши эмас. … Мол-дунёси кўпайиб, димоғи кўтарилиб қолган йигит бу гапга парво ҳам қилмабди. Кўза кунда эмас, кунида синади.

Бир куни уни ғафлатда қолдириб дўконини ўғрилар тунаб кетишибди. Бундан қаттиқ куйинган йигит:

—    Эҳ, аттанг, агар инсоф чегарасидан ўтмаганимда, шундай ҳолгатушмас эдим, — дебди афсусланиб.

Бўлиб ўтган воқеа ҳақида унинг отасига айтишганида эса ота: “Афсус, мен энг керакли ўгитни айтишни унутибман”, — деган экан.

Инсофнинг чегарасидан ўтиш инсофсизликка элтади. Унга дуч бўлган киши эса юқоридаги ривоятда келтирганидек, пушаймон комига тушиши муҳаррар. Умрнинг ҳам, ҳаётдан кўрадиган моддий манфаатнинг ҳам баракасиаввало инсофдандир. Инсофи йўқнинг эса иймони йўқдир, деб бежизга айтишмаган.

Дилфуза АБДУРАҲМОНОВА,
Музработ тумани
12-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan