Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Имтиёзли кредит – янги имкониятлар дегани

Имтиёзли кредит – янги имкониятлар дегани

Сир эмас, воҳа халқиқишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда кўп йиллик тажрибага эга. Қолаверса,бу заминда пишиб етилган мева ва полиз маҳсулотларининг таъми ва мазаси ўзгача.Шунинг учун ҳам улар нафақат республикамиз бозорларида, балки хориждагирасталарда ҳам харидоргир.

Шу боис ҳам бу заминда мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш ҳар жиҳатдан муҳим ва фойдалидир. Бунинг учун эса воҳадаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг моддий техник базасини яхшилаш, кичик ишлаб чиқарувчиларни ҳосил йиғилгандан ке- йинги хизмат, яъни сақлаш, қайта ишлаш ва маҳсулот сотиш бўйича билимини ошириш, шунингдек, уларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратиш орқали янги боғлар, иссиқхоналар барпо этиш, маҳсулотларни тайёрлаш ва етказиб беришда замонавий технологиялар, махсус транспорт воситаларини харид қилишга кўмаклашиш зарур эди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 январдаги “Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни муддао бўлди ва тезда лойиҳани амалга ошириш ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳа 2014-2019 йилларга мўлжалланган бўлиб, у Ўзбекис- тон Республикаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб келинмоқда.

— Ҳозирга қадар мазкур лойиҳа доирасида вилоятда 311 та фермер, деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан 11 821 218 АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилди, — дейди Ўзбекис- тон Республикаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг Сурхондарё вилоятидаги гуруҳи раҳбари Ойбек Астанов. — Натижада вилоятда 38 гектар майдонда иссиқхоналар, 8600 тонна сиғимга эга бўлган совутгичли омборхоналар, 253 гектар интенсив боғлар яратилиб, 17 минг 557 тонна мева-сабзавот қайта ишланди. 23 дона қишлоқ хўжалиги ва махсус техника харид қилинди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига жами 930 та, шундан 420 таси аёллар учун доимий иш ўрни яратилди.

Энг муҳими,ушбу лойиҳа тадбиркорлар сафини кенгайтириш билан бирга кичик қишлоқ хўжалигиишлаб чиқарувчи, мева ва сабзавотчилик тармоғида қайта ишловчи корхоналарнингмоддий-техник базасини ва рентабеллик даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорлик: эртанги кун ўзимизга боғлиқ

Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга ер ажратиш борасидаги ҳужжатбозликларга ҳам чек қўйиладиган бўлди. Электрон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan