Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Имтиёз ва имкониятлар

Имтиёз ва имкониятлар

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча соҳаларда туб ўзгаришларни амалга ошириш орқали халқимизга замон талабига жавоб берадиган турмуш шароити яратишни таъминлашга қаратилган.

Хусусан, Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида солиқ сиёсатини амалга оширишда кескин чора-тадбирлардан воз кечилиши, барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жорий йил 1 январдан бошлаб фойда ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди. Бюджетдан ташқари Пенсия ва бошқа жам- ғармаларга мажбурий ажратмалар бирлаштирилиб, умумий солиқ ставкаси 3,5 дан 3,2 фоизгача пасайтирилди.

Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари сақланиб қолинди ҳамда тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва солиқ ставкаси товар айланмасидан 4 фоиз миқдорида (2017 йилда ялпи даромаддан 33 фоиз бўлган) белгиланди.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича учинчи ва тўртинчи шкаладаги ставкалари 0,5 фоизга пасайтирилиб, 16,5 ва 22,5 фоиз қилиб белгиланди ҳамда фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий бадал суммаси 1 фоиздан 2 фоизга оширилди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг кадастр қийматидан ҳисобланиши жорий этилиб, солиқнинг асосий ставкаси  1,7 дан 0,2 фоиз пасайтирилди ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлмаслиги белгиланди. Мол-мулкнинг кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда, солиқ шартли қийматда Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 210,0 миллион сўм, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 90,0 миллион сўм миқдорида ҳисобланиши ўрнатилди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилди ва тадбиркорлик субъектларини фаолият кўрсатаётган жойига қараб табақалаштириш кенгайтирилди. Шунингдек, солиқ кодексининг 54,55 ва 354-моддаларига вақтинчалик молиявий қийинчиликларга учраган ҳалол солиқ тўловчиларга — хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътилларини бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Вилоят  ДСИ жамоатчилик билан
алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan