Бош саҳифа / Таълим / Имтиёз учун тест

Имтиёз учун тест

Меъёрий ҳужжат талабларидан келиб чиққан ҳолда Денов туманидаги ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча балл берадиган ҳарбий қисм командирининг имтиёзли тавсияномаларини қўлга киритиш учун тест синовларини топширди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан олинадиган тест натижаларига кўра, аскарлар республиканинг барча олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзга эга бўладилар.

Синовларининг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жараённи кузатиб бориш мақсадида аудиториялар техник кузатув ҳамда видеотасвирга олиш воситалари билан жиҳозланди. Тест саволларини ечиш учун 2,5 соат, жавоблар варақасини тўлдириш учун эса 30 дақиқа, жами 3 соат вақт ажратилди. Билимларини синовдан ўтказган аскарлар ажратилган вақт мобайнида жами 100 тадан тест саволига жавоб беришди.

Эшмамат ТЎРАЕВ,

ҳарбий қисм командирининг

маънавий ва маърифий ишлар

бўйича маслаҳатчиси,

маданият маркази раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

22.3 миллион сўм мукофот

Президентимизнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш борасидаги қарори, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE