Бош саҳифа / Жамият / Ҳимоячи маърифатли бўлиши керак

Ҳимоячи маърифатли бўлиши керак

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекис тон Республикаси Мудофаа вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, алоқадор бошқарма, ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари Р.Чориев олиб борди. Тадбирда сўз олганлар янги қабул қилинган қарорда таъкидланганидек, ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурида Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилишда масъулият туйғусини чуқур сингдириш муҳим масала эканлигини билдирдилар.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича вилоят идоралараро комиссияси таркиби вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳам тинг- ланди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

— Албатта, Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш ҳам муқаддас бурчдир. Амалга оширилаётган бу каби кенг кўламли ишлар бугунимизнинг тинч ва осойишта, фаровон ўтишига, эртамизни бундан-да ёрқин бўлишига хизмат қилади, — дейди Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Фирдавс Шарипов.

С.КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan