Бош саҳифа / Спорт / Ҳимоя наф келтирмади

Ҳимоя наф келтирмади

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг пролигаси “А” гуруҳи мусобақаларида иштирок этаётган Термизнинг “Сурхон” жамоаси ўйинчилари навбатдаги турда ўз майдонларида Муборакнинг “Машъал” клубини қабул қилишди.

Айтиш керакки, мавсум бошидан бери қўшни вилоят вакиллари уч марта учрашишди. Чемпионат ўйинларининг биринчи даврасида муборакликлар ўз майдонларида “Сурхон” клуби футболчиларини 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди. 29 май куни ўтказилган Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал баҳсида муборакликлар яна ўз майдонларида термизликлардан устун келишди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилиб, пенальтилар бўйича 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган “Машъал” клуби аъзолари кубок баҳсларининг кейинги босқичига йўлланма олишди.

“Алпомиш” ўйингоҳида ўтказилган ўйин суперлигага чиқишни ният қилган “Сурхон” жамоаси аъзолари учун ўта масъулиятли эди. Чунки “Машъал” жамоаси 25 очко жамғариб турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган ва термизликлардан 7 очко илгарилаб кетганди. Агар майдон эгалари зафар қучса, орадаги фарқ уч очкога камайиши мумкин эди. Ўйиннинг дастлабки дақиқасида “Сурхон” футболчиси Сардор Иминов рақиб дарвозасини ишғол этди. Шу тўпдан сўнг майдон эгалари ўйин охиригача ҳимояга ўтиб олишди. Меҳмонлар эса ҳужумкор футбол намойиш этдилар. Охир-оқибат гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришди. Қисқаси, уч мартадан бери футболчиларимизнинг пала-партиш ўйини эвазига муборакликлар зафар қучишмоқда.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE