Бош саҳифа / Жамият / Имкониятлар ишга солинмоқда

Имкониятлар ишга солинмоқда

  1. Сайлов округингизда ҳудудий дастурлар асосида олиб борилаётган ишлардан хабардормисиз?
  2. Яқиндаги депутатлик сўровингиз ва унга қандай жавоб олдингиз?
  3. Сайловчилар билан охирги марта қачон ва қайси маҳаллада учрашдингиз? Уларнинг таклиф ва муаммолари нималардан иборат бўлди?
  1. Кончилар маскани бўлган Шарғун шаҳри узоқ йиллардан буён эътибордан четдалиги сабабли кўпгина муаммо ва камчиликлар йиғилиб қолган эди. Шаҳардаги аҳоли истиқомат қиладиган кўп қаватли бинолар аянчли аҳволга тушиб қолган, оддий санитария қоидаларига жавоб бермас эди. Бу ердаги шифохона, болалар боғчаси, марказий стадион ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари ҳам собиқ иттифоқ даврида қурилган бўлиб, ниҳоятда ночор ҳолатда эканлигини ҳаммамиз яхши билардик. Олдинги йилларда ҳам шу ҳудудда яшовчи аҳоли, халқ вакиллари ва маҳаллий раҳбарлар томонидан юқори ташкилотларга кўплаб мурожаатлар қилинган бўлсада, натижасиз қолиб кетмоқда эди. Сайловчиларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганиб, депутат сифатида Шарғун шаҳрида жойлашган “Шахтёр” стадионини замонавий талабларга мувофиқ реконструкция қилиш лозимлиги бўйича вилоят ва республика миқёсидаги ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат этдим. Таклиф ва сўров ижобий ҳал этилди.

Ҳурматли Президентимизнинг халқ манфаатларини кўзлаб олиб бораётган адолатли сиёсатлари туфайли ниҳоят 2017 йилда Шарғун шаҳрида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, “Шахтёр” стадионида 3,5 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга ошириладиган бўлди. Айни дамда, ушбу спорт иншоотида “Махсус қурилиш ва таъминбутлаш” МЧЖ қурувчилари томонидан ишлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда. Жорий йилнинг август ойида мутлақо янги ва замонавий қиёфа касб этадиган мазкур спорт мажмуаси фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Шарғун шаҳар шифохонасида 17 миллиард, янги маданият уйида 1,1 миллиард, шаҳардаги 8-мактабгача таълим муассасасида 1,9 миллиард ва 9-МТМда қарийб бир миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари айни пайтда юқори суръатларда олиб борилмоқда. Аҳоли яшайдиган кўп қаватли биноларнинг томи ёпилиб, мукаммал таъмирланмоқда. Бир сўз билан айтганда, Шар- ғун шаҳри мутлақо янги қиёфа касб этмоқда.

Бундан ташқари, инвестиция дастурлари асосида сайлов округимиз ҳудудида ёшларни иш ўринлари билан таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида 2 та янги корхона қурилиб, яқинда фойдаланишга топширилиши мўлжалланмоқда. Булар йилига 11500 тонна толани қайта ишлайдиган ва 450 нафар ишчи ўрнига эга “Сурхон сифат текстил” ҳамда 500 нафар ишчи ўрнига эга бўлган “Сурхон текстил кийимлари” корхоналаридир. Албатта, янги очилаётган бундай замонавий корхоналар ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлади.

  1. Белгиланган режа асосида сайловчилар билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказиб борамиз. Ана шундай учрашувлардан бири 2017 йил декабрь ойининг охирида Тоқчиён ҳудуди “Бойсунобод” маҳалласида яшовчи аҳоли билан бўлиб ўтди. Улар ўзларини қийнаётган муаммоларни изҳор қилишди. Бу ҳудуд туман марказидан қарийб 30 км узоқликда жойлашган. Шу сабабли тоғли Тоқчиён қишлоғидан Шарғун шаҳри ва Сариосиё туман марказигача йўналишли автобус қатновини йўлга қўйиш мақсадида туман ҳокимлиги ва “Ўздарётранс” агентлиги вилоят бўлимларига мурожаат этдик. Бу масала айни вақтда ўрганиб чиқилмоқда.

Шунингдек, шу ҳудудда яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда аҳоли томорқасини суғориш учун сув таъминотини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлиги, “Сувоқова” ташкилотининг туман ва вилоят бўлими раҳбарларига ҳам мурожаат қилганман. Яқин вақт ичида бу масалалар ижобий ҳал этилишига умидворман.

  1. Бир ой олдин Шарғун шаҳридаги “Маъданкон” маҳалласида яшовчи фуқаролар билан шу ердаги 4-ўрта таълим мактабида учрашув ўтказдик. Савол-жавоблардан сўнг сайловчилар Юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда ва шу жумладан, бизнинг туманимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан миннатдорчиликларини билдиришди. Улар ёшларни иш билан таъминлаш, ичимлик сув ва газ таъминотини яхшилаш каби масалаларда кўпроқ мурожаат этишди. Жумладан, “Маъданкон” маҳалласида яшовчи фуқаро Остонақулова Турсунбиби Шарғун қурилиш коллежини битирган ўғли Остонақулов Хуррамни иш билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Биз худди шундай 10 нафар коллежни битирган ёшларни иш билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини иш билан таъминлаш бўлими бошлиғи А.Қурбоновга хат билан мурожаат этдик.

Бир сўз билан айтганда, туманимиздаги ҳар бир маҳалла, қишлоқ ва гузарларда тадбиркорларимиз томонидан кичик саноат корхоналари, савдо, маиший хизмат нуқталари барпо этилмоқдаки, бу ўз-ўзидан аҳолининг фойдали иш билан бандлигини таъминлашда асосий омил бўлмоқда. Мақсадимиз амалга оширилаётган ислоҳотлар ва давлат дастурларининг бекаму кўст бажарилишида барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этишдир.

Аҳмаджон БОБОЕВ,
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, 27-Тоқчиён сайлов округи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan