Имконият ва кафолат

0
63

“Ёшлар куни” муносабати билан вилоятимиз бўйлаб “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, спорт ва маданий- маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ёшлар уйлари, китоб дўконлари, тадбиркорлик марказлари фойдаланишга топширилди.

Ангор ва Шеробод туманларида ҳам ёшлар учун янги, намунавий уйлар топширилди. Вилоят ҳокими Э.Турдимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ва фаол ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирларда жами 20 га яқин уй ўз иқтидори ва меҳнати билан эътибор қозонган ёш оилаларга имтиёзли равишда берилди.

— Барча шароитга эга, намунавий лойиҳа асосида қурилган уйлардан бирига эга бўлганлигимдан хурсандман, — дейди Шеробод туманидаги 6-мактаб интернати ёшлар иттифоқи етакчиси Назар Холлиев. — Бу имконият ва имтиёздан руҳланиб, келажак авлод таълим-тарбияси йўлида фидойилик билан иш юритамиз.

Шеробод туманидаги “Дўстлик” маҳалласида ёш тадбиркор Шерзод Тўраназаров томонидан бунёд этилган савдо мажмуасининг очилиш маросими ҳам ўтказилди.

Унда иштирок этиб, сўзга чиққан вилоят ва туман ҳокимлари юртимизда ёшлар тадбиркорлиги учун кенг ишбилармонлик муҳити яратилганлигини, бундан руҳланиб ёш ишбилармонлар ҳам юрт равнақи, халқ фаровонлиги, аҳоли бандлигига ўз ҳиссаларини қўшаётганликларини, бундан сўнг ҳам бу каби хайр- ли ташаббуслар доимо давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланишини билдиришди.

Тадбиркор томонидан бун ёд этилиб, фаолияти йўлга қўйилган савдо комплекси қурилишига 12 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Натижада жами 63 та савдо дўкони аҳоли хизматига топширилди.

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг