Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Имкониятлар фаровонликка йўл очади

Имкониятлар фаровонликка йўл очади

Ҳар бир ҳалол ризқ билан даромад топувчи инсон ўзи, оиласи ва мамлакат учун наф келтиради. Шу боис, бугун тадбиркорлик қилиш ниятида бўлганларга кўмак учун давлат томонидан қанча имтиёз ва имкониятлар яратилмоқда. Билган бундан фойдаланиб, бизнесини олға силжитмоқда. Билмаган ҳалиям майда муаммоларга ўралашиб, кимга мурожаат қилишини билмай сарсон бўлиб юрибди. Кўринадики, демак, бугунги қонунлардан, меъёрий ҳужжатлардан хабардор, умуман хат-ҳужжатни тушунадиган, ҳуқуқий саводи юқори бўлган киши ўз йўлини топиб олиши қийин бўлмайди.

Қувонарлиси, Президентимизнинг парламентга йўллаган мурожаатномасида бу имтиёзларнинг кўлами янада кенгайди, тадбиркорларга берилган имтиёз муддатлари узайтирилгани ва яна бир қатор қулайликлар берилиши кўплаб тадбиркорлар учун айни муддао бўлди. Унда айтилдики, 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича тартиб-қоидалар соддалаштирилади.

Қолаверса, пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз «оёққа туриб олишлари» учун уларга кўмак бериш давом эттирилади. Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.

Мурожаатда келгуси йили 20 минг тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддатини яна бир йилга узайтириш таклиф этилди. Бундан ташқари, 1 миллиард сўмгача давлат харидлари доирасида аванс миқдори 30 фоизга етказилиб, тадбиркорлар қўшимча 1,5 триллион сўмгача айланма маблағларга эга бўлади.

Маълум қилинишича, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартирилади ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, ҳукумат томонидан бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш ва ҳалол тадбиркорларни, замонавий технологиялар асосида ишлаётган виждонли тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «яширин иқтисодиёт»ни қисқартиришга қаратилган механизмлар жорий этилади.

Бундай имкониятлар мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришга, уларнинг сафини кенгайтириб, муқим иш жойлари яратилишига ва одамларнинг бандлиги таъминланишига хизмат қилади.

Бахтиёр РЎЗИЕВ,

Термиз шаҳар “Сурхон саноат қурилиш” компанияси раиси ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan