Бош саҳифа / Таълим / “ИМИ”лар фаолияти қониқарлими?

“ИМИ”лар фаолияти қониқарлими?

Бугунги кунда вилоятимизда 12 та фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолият юритади. У ерда айрим фанлар чуқурлаштирилган тартибда ўқитилгани, таълим-тарбия жараёни оддий мактабларга нисбатан қатъийроқ олиб борилгани учун ҳам ушбу муассасаларда ўқиш учун талаб катта.

Албатта, ота-оналарнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида фарзандининг яхшироқ таълим-тарбия олишига ишонч билдириши яхши. Бироқ, улар бундай ишончни оқлашаяптими? “Ихтисослаштирилган” деган сўзнинг юкини кўтара олишаяптими?

15-17 январь кунлари вилоятимиздаги 12 ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида таълим-тарбия жараёнининг қандай ташкил этилгани ўрганилиб, ўқувчиларнинг билим даражаси синовдан ўтказилди. Давлат тест маркази, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлимлари, вилоят давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ уч кун давомида барча туманлардаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида бўлишди. Улар ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, санитария қоидалари ва меъёрларига амал қилиниши, муассасада фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чораларни ўрганишиб, ўқувчиларнинг билим самарадорлигини аниқлашди.

— Таълим-тарбия жараёни қандай олиб борилаётганини ўқувчиларнинг чуқурлаштирилган тартибда ўқитиладиган фанлардан билим даражаси яққол кўрсатиб беради, — дейди давлат тест маркази вилоят бўлими бошлиғи Ёқубжон Каримов. — Шунинг учун биз ҳам синф лар кесимида ўқувчиларнинг билимини тест-синовларидан ўтказдик. Тест-синовини шаффоф тарзда ўтиши учун Термиз давлат университети ва унинг Денов филиалидан узоқ туманлардаги касб-ҳунар коллежларининг кўп йиллик тажрибага эга, етакчи ўқитувчиларининг 105 нафарини назоратчи сифатида жалб этилди ва сифат кўрсаткичлари аниқланиб, давлат тест марказига юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2018 йил 19 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилган синовда ишчи гуруҳ томонидан қониқарсиз, деб топилган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар умумтаълим мактабларига айлантирилиши мумкин.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan