Бош саҳифа / Маданият / “Илмга муҳаббатлилар шаҳри”

“Илмга муҳаббатлилар шаҳри”

Ватанимиз ислом маърифатининг етук олимлари, муҳаддислар ва тариқат асосчилари бўлмиш зотларга бешик бўлган табаррук заминдир. Улар орасида Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд номи асрлар оша мусулмон оламида алоҳида эҳтиром билан тилга олинади. Биргина Ўзбекистон фанлар академияси абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасининг ўзида нақшбандийликка доир 200 га яқин китоблар мавжуд. У зот томонидан асос солинган сўфийликнинг нақшбандия тариқати ҳануз кўплаб мухлисларга эга.

Шу кунларда Покистон Ислом Республикасидан келган муфтий Муҳаммад Ризвон Азиз раҳбарлигидаги нақш бандия тариқати вакилларидан иборат делегация мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди. Делегация таркибида муҳаддис олимлар, уламолар ва нақшбандия тариқати вакиллари бор.

Ташрифнинг биринчи кунида меҳмонлар пойтахт Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси, Қаффол аш Шоший мақбараси ва Бароқхон мадрасасида бўлиб, зиёрат амалларини бажаришди. 13 октябрь куни меҳмонлар Термиз халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан кутиб олинди. Дастлаб, зиёратчилар ал Ҳаким ат Термизий мажмуасида бўлиб, аллома илмий мероси ва унинг башарият маънавиятида тутган ўрни ҳақида маърузалар қилишди. Термиз туманидаги Султон Саодат мажмуасига қилинган ташриф ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ташрифнинг иккинчи кунида делегация аъзолари Шеробод туманида жойлашган муҳаддис имом Исо Термизий мақбарасини зиё- рат қилишди. Муҳаддис илмий мероси, асарларининг аҳамияти ҳақида мулоҳазалар билдирилиб, бу зотнинг ҳақларига тиловатлар қилинди.

— Мустаҳкам дўстлик алоқалари доирасида ташкил этилган бу сафар бизнинг, қолаверса, халқимизнинг ҳам асрий орзуси эди, — дейди 93 ёшли исломшунос олим, шайх Абдуҳалим Чишдий. — Буюклар хоки туроб бўлган бу манзилларни кўриш, зиёрат қилиш насиб этганидан Аллоҳга шукроналар келтирамиз. Ўзбекистон Президентининг оқилона сиёсати сабаб бу дийдорлашишлар бизга насиб этди.

Делегация сафида бўлган шоир, ёзувчи Нуруллоҳ Рашидий ҳам Ўзбекистон ҳукумати ва халқининг аждодларга бўлган ҳурматини юксак баҳолади.

Жаннатмакон Ўзбекистонни кўриш, буюк мутасаввуф алломаларни зиёрат қилиш узоқ йиллик орзуимиз бўлган, — дейди Нуруллоҳ Рашидий. — Термиз илм, ихлос, ахлоқ, маърифатга муҳаббатли бўлган инсонлар шаҳри экан. Меҳмондўст одамлари, одоби гўзал бўлган ёшлари, илмга ҳаваси баланд кишилари ҳаммамизда илиқ таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда абадий маскан тутган ал Ҳаким ат Термизий имом Исо Термизий, Имом ал Бухорий каби алломаларимизнинг асарлари Покистон мактаблари ва олий ўқув юртларида бугун ҳам Қуръони каримдан сўнг ўқитиладиган энг олий дарсликлар саналади. Шу боис, улар бу улуғ зотларни ўзларига маънавий устоз, деб билишади. Зиёратга келган покистонлик уламоларнинг қувончи ва самимий эътирофларида буларнинг барчаси акс этиб турди.

Делегация аъзоларининг сафари Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида давом этмоқда.

Искандар МИРЗО

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

101 нуроний хонадонида

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Хуррам Муртозаев айни дамда 101 ёшни қаршилаган кекса нуронийларимиздан. Кўп йиллар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan