Бош саҳифа / Таълим / Илмга чанқоқ ёшлар

Илмга чанқоқ ёшлар

Музработ туманидаги “Янгиобод” қўрғонида жойлашган 7-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажрибали устозлар меҳнат қилишади.

Улар ўтиладиган ҳар бир дарс жараёнида ўқувчилар фан сирларини пухта эгаллаши учун бор маҳоратларини сафарбар этишаяпти. Ўқитувчилар изланувчан, фақат дарсликлардаги маълумотлар билан чекланмайди. Бош- қа ахборот манбаларидан ўқиганларини, билганларини уйғунлаштириб, ҳар бир дарсни қизиқарли ўтишга интилишади. Шу боис бу илм даргоҳида сабоқ олган ўғил-қизлар билимдонлик бўйича бошқаларга ўрнак кўрсатишаяпти. Ота-оналарнинг кўпчилиги фарзандларини шу илм даргоҳида ўқишини исташади. Кимнинг фарзанди илмга чанқоқ бўлса, ўша ўғил ёки қиз шу даргоҳда таълим-тарбия олади. Талаб шундай.

Ушбу илм даргоҳининг собиқ ўқувчиларидан 21 нафари яқинда олийгоҳларда ўтказилган тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлишди. Илм маскани раҳбарининг ўринбосари Э. Холназаровнинг таъкидлашича, собиқ ўқувчилар хорижий давлатларга ҳам бориб билимдонликларини исботлашмоқда. Масалан, бу йил Зоҳид Акмалов Малайзия, Мирзоҳид Амонқулов Латвия давлатлари университетларига қабул қилинган.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan