Бош саҳифа / Адабиёт / Илм манбаи

Илм манбаи

Китоб — нур, зиё, маърифатга элтувчи машъала.

Китоб билан дўст тутинган кишининг сўзи мулоҳазали бўлади. Мамлакатимиздан етишиб чиққан, дунёни лол қолдирган донишманд, мутафаккирлар довруғи китобга ва илм-маърифатга бўлган меҳрдандир.

Мактабимизда айни пайтда 499 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқувчилар учун мактаб кутубхонаси фаолияти яхшиланиб, янги адабиётлар билан бойитилди. Ўқувчиларни китобга ошно қилиш учун “Китобим — офтобим”, “Энг яхши китобхон синф” турли оммавий тадбирлар, адабий кечалар уюштирила бошланди. Натижада мактабимиз ўқувчилари орасида китобхонлар кўпайди. Яқинда апрель ойида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” лойиҳаси амалга оширилди. Ҳафталик доирасида ўтказилган “Китобхон-мактаб” кўрик-танловининг туман бос- қичида мактабимиз жамоаси фахрли ўринни эгаллади.

Миллатни миллат, давлатни давлат, халқни халқ қилгувчи ягона куч китобдир. Буни англаганлар эса мутолаанинг ҳаётда қандай аҳамиятга эгалигини яхшироқ тушунади.

Фарида БОЙМИРЗАЕВА,
Қумқўрғон туманидаги
21-мактаб бошланғич
синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan