Бош саҳифа / Жамият / Илм эгаллаш ёш танламайди

Илм эгаллаш ёш танламайди

48 ёшимда талаба бўлишдек бахтга муяссар бўлдим. Бу нарса мени тўлқинлантириб юборди ва таҳририятга мактуб йўллашга тутиндим.

Ҳар сафар ўқув йили бошланишини, таълим даргоҳида ўқувчиларга илм беришни интиқ кутганим баробарида, бир нарсани ўйлаб юрагимга оғриқ кирарди. Негаки, мен олий маълумотли эмасдим. Дарс тақсимоти пайтида “Сен ўрта махсуссан” деган дашномларни эшитавериб, безиб қолгандим. Минг шукрлар бўлсинки, Юртбошимиз мен каби ёши анча улғайиб қолган, фарзандларини уйда қолдириб, университетда ўқиш учун  имконият тополмаётган кишиларга кенг йўл очиб берди. Ҳозирда ўғлим ўқишга киришга тайёргарлик кўрмоқда. Бундай пайтда мен ўзим ўқийман, деб туриб ололмасдим-да. Вилоятимизда университетларнинг ташкил этилаётгани ва шу билан бир қаторда воҳаликларнинг олий таълим олиши учун махсус сиртқи бўлим очилганлигидан қувончим чексиз. Айни пайтда бу имкониятдан мен ҳам фойдаланиб, Термиз давлат университетининг бошланғич таълим ва спорт йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимда таҳсил олаяпман. Ғайратим ҳам, келажакка бўлган ишончим ҳам янада ортиб бормоқда. Бундай имконият ва ғамхўрлик учун ҳукуматимиздан миннатдорман.

Нодира АЛЛАЯРОВА,
Қизириқ тумани 51-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan