Бош саҳифа / Таълим / Илғор тажриба – таълим сифати самарадорлиги омили

Илғор тажриба – таълим сифати самарадорлиги омили

Яқинда вилоятимиздан бир гуруҳ рус тили ва адабиёти ўқитувчилари вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида малака ошириш курсларида бўлиб қайтдик.

Барча дарс жараёнлари инновацион технологиялар асосида олиб борилди. Марказ АКТ воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, ўқув хоналари ҳам замон талабларига мос равишда жиҳозланган. Бир сўз билан айтганда, ўқитувчилар, касб маҳоратларини оширишлари учун қулай шарт-шароит яратилган.

Машғулотлар марказнинг катта ўқитувчи ва етакчи мутахассислари Замира Сафарова, Алия Маматказина, Комил Авазов, Нурислом Худойбердиев, Жамшид Қаршиевлар томонидан аъло даражада олиб борилди. Ўқув жараёнида вилоятимиз туманларидан келган ўқитувчилар рус тили ва адабиёти фанлари ўқитилишида энг сўнгги педагогик технологиялар, методлар, АКТнинг замонавий жорий қилинган қўлланмалари ҳақида чуқур билимга эга бўлиш баробарида ўз амалиётларида қўллашни режаларига киритиб, янгича ёндашув усулларини ўзлаштириб қайтишди.

Таълим жараёнидан ташқари вилоятимизнинг тарихий қадамжолари, Термиз археология музейи, ҳашаматли вилоят Санъат саройига саёҳатлар ташкил этилди. Яна муҳим жиҳат, мактабларда ташкиллаштирилган кўчма машғулотлар, олий таълим масканларида малака ва ўзаро тажриба алмашинув ҳамда дарс таҳлиллари эса бизларни янгича илғор услубларда ёшларимизга билим ва тарбия беришга ундади.

Республикамизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, биз, ўқитувчиларни ўз устимизда тинимсиз ишлашга, изланишга, янги педагогик технологияларидан унумли фойдаланишга ундаётган инновацион дастурлар давлатимизнинг ёшлар келажагига бефарқ эмаслигидан далолатдир.

И. ХЎЖАМҚУЛОВ,

Шеробод туманидаги 14умумтаълим

мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Келажак авлодга эътибор

Ёшлар келажагимиз давомчиларидир. Шундай экан, ёш авлодга муносиб шароит яратиш, улар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan