Бош саҳифа / Таълим / Иккита оилавий боғча ишга тушди

Иккита оилавий боғча ишга тушди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жажжи ўғил-қизларни мактабгача таълим тизимига жалб этишга катта эътибор берилиб, беқиёс ғамхўрлик қилинаяпти.

Жойларда мактабгача таълим соҳасида давлат хусусий шериклик тўғрисидаги Низом асосида оилавий мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали бошланиши арафасида Термиз туманидаги “Янги ҳаёт” ва “Солиобод” маҳаллаларида иккита оилавий боғча иш бошлади. Тажрибали мактабгача таълим фидойиси Рўзихол Хўжаева уй-ҳовлисидаги боғчада 25 нафар, узоқ йил педагог бўлган Муҳаббат Бўронова оилавий боғчасида меҳнаткашларнинг 26 нафар жажжи ўғил-қизи тарбияланмоқда.

— Маҳалламизда аҳоли зич яшайди. Шу пайтгача қишлоғимизда фаолият кўрсатиб турган туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги боғчада жой йўқлиги учун невараларимизни жойлаштира олмай юргандик, — дейди “Солиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Довут Файзитдинов. — Муҳаббат Бўронова уйҳовлисида боғча очиб, кўпгина оилаларнинг мушкулини осон қилди. Оилавий боғчадаги шароитлардан ота-оналар хурсанд.

У. НОРМАТОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE