Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Иккинчи мавсум ҳосили

Иккинчи мавсум ҳосили

Бугун ўзбек халқининг меҳнаткашлиги туфайли, мамлакатимизда пилладан икки марта ҳосил олиш йўлга қўйилди.

Қумқўрғон тумани “Агропилла” уюшмаси бошлиғи Кумусгул Жанабаева иккинчи мавсум пилласи Ўзбекистонда илк маротаба тажриба асосида боқилаётганлиги ва бу ўзини оқлаётгани ҳақида қувонч билан гапирди.

— Баҳорда 3715 қути пилла тар қатилганди ва яхши ҳосил олинди. Шу йил август ойидан бошлаб аҳолига, хусусан, Қумқўрғон туманида иккинчи мавсум учун 270 қути пилла тарқатилди, — дейди Кумусгул опа. — Ҳар бир қутида 20 грамдан пилла қурти бўлиб, 40 килограмдан “кумуш тола” олиш режалаштирилган.  Иккинчи мавсум пиллалари баҳорда етиштириладиган пиллалардан фарқли равишда хонадонлар билан биргаликда пиллахоналарда ҳам боқилмоқда. Бу эса туманимиздаги ишсиз аёлларимиз учун қулайлик яратмоқда. 20-25 кун давомида боқиладиган пилла учун ишловчиларнинг меҳнат дафтарчасига бир йиллик иш стажи ҳам ёзилади. Бундан ташқари, пиллахонада ишлаган пиллакорларни маълум бир солиқлардан ҳам озод қилиш режалаштирилган.

Бу пилланинг нави Хитойдан келтирилган бўлиб, баҳорги пиллалардан боқилиш тартиби, кўриниши ҳам фарқ қилишига гувоҳ бўлдик. Баҳорги пиллага қараганда, қисқа вақт оралиғида етиларкан.

“Жозиба” маҳалласида ташкил этилган пиллахонада фаолият олиб бораётган Моҳира опа шундай ҳикоя қилади:

— Пилла қурти ўртача 24-25 даража иссиқликда боқилиши керак экан. Август ойи иссиқ бўлгани учун ҳароратни меъёрда ушлаб туриш учун, пиллахоналарда кондинционер ҳамда вентилятордан фойдаланилди. Пилла иссиқ кунда димиқиб қолмаслиги ва шамол ўтиб туриши учун  пластмасса ҳамда ёғоч сўкигачлар қўйилди. Натижада эса пилланинг иккинчи мавсумда ҳам баҳоргидан қолишмайдиган  сифатли ва  талаб даражасидаги ҳосили етиштирилди.

Қумқўрғонлик пиллакорлар тажриба асосида берилган пиллаларни боқишдан ниҳоятда мамнун эканлигини ва келгуси йилларда бундан ҳам кўпроқ пилла боқишни хоҳлашаётганлигини яшириб ўтирмади. Улар меҳнати зое кетмаганлигидан қувончда. Давлатга топширилган пилланинг ҳар бир килограми учун хотин-қизлар ўн беш минг сўмдан нақд олаётганига гувоҳ бўлдик. Дар- ҳақиқат, Сурхон воҳасида ҳам пилладан бир йилда 2-3 марта сифатли ҳосил олиш мумкин эканлигини миришкорларимиз исботлашди.

Кўча-куйда ранг-баранг атласу адраслар кийиб, кўзни қувонтириб юрган қиз-жувонларни кўрганимизда беихтиёр пиллакорларга яна бир бор раҳмат айт- гимиз келади…

Адолат МЎМИНОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мен тадбиркор бўлмоқчиман

Тадбиркорлик қилиш учун яратилган шарт-шароит халқимизга берилган катта имтиёз бўлди. Тадбиркорликнинг қайси соҳасига қўл урманг, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan